Бугун
58
Ўзбек

Расман: «Нефтчи» бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Футбол
8 сентябр, 09:15
    30+
Элит ОЧЛда иштирок этишга тайёргарликни давом эттираётган Фарғона клуби ҳимоя чизиғини Мичел Аугусто билан кучайтирди.
Расман: «Нефтчи» бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади
Фото: Gettyimages

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий саҳифаси орқали хабар берди.

«Нефтчи» ҳимоя чизиғини Бразилия футбол мактабининг вакили билан кучайтирди!

Бразилиялик марказий ҳимоячи Мичел Аугусто Модесто Рафаэл дос Сантос янги мавсумдан бошлаб Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади.

23 ёшли Мичел Аугусто 2003 йил 20 май куни Бразилиянинг Аваре шаҳрида туғилган. Бўйи — 1,90 метр. Марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қиладиган Мичел жисмоний кучи, ишончли ҳимояси ва майдондаги характери билан-ажралиб туради.

Мичел Бразилиянинг энг машҳур футбол академияларидан бири — «Палмейрас» тарбияланувчиси.

У клуб академиясидан бошлаб асосий жамоагача бўлган йўлни босиб ўтди ва «Палмеирас» сафида Бразилия А Сериясида майдонга тушди.

Мичел ёшлар даражасиданоқ Бразилия терма жамоалари эътиборида бўлган.

🇧🇷🇺🇿 Бразилия терма жамоаси сафида Ўзбекистон U-20 терма жамоасига қарши майдонга тушган!

Бу эса Мичелнинг халқаро тажрибаси ва юқори даражадаги футбол муҳитида шаклланганини яна бир бор кўрсатади.

Шунингдек, у 2023 йилда Мичел Бразилия U-23 терма жамоаси билан Панамерика ўйинларида иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритди. Турнир давомида ҳимоячи 4 та учрашувда майдонга тушди», - дейилади клуб хабарида.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар