2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати эълон қилинди.
France Football томонидан тақдим этилган асосий номинацияда 30 нафар футболчи бош соврин учун кураш олиб боради.
Номзодлар орасида амалдаги соврин соҳиби Усмон Дембеле, шунингдек, Лионел Месси, Килиан Мбаппе, Ламин Ямал, Эрлинг Ҳоланд, Ҳарри Кейн, Жуд Беллингҳэм, Винисиус Жуниор ва бошқа юлдузлар бор.
Рўйхатдан қуйидаги футболчилар жой эгаллади.
Жуд Беллингҳэм, Пау Кубарси, Марк Кукуреля, Усмон Дембеле, Луис Диас, Бруну Фернандеш, Габриэл, Эрлинг Ҳоланд, Ашраф Ҳакимий, Садио Мане, Ламин Ямал, Маркинос, Хвича Кварацхелия, Ҳарри Кейн, Лаутаро Мартинес, Витиня, Винисиус Жуниор, Дайо Упамекано, Ферран Торрес, Уилям Салиба, Фабиан Руис, Родри, Деклан Райс, Майкл Олисе, Жоау Невеш, Лионел Месси, Нуну Мендеш, Килиан Мбаппе.
2026 йилги «Олтин тўп» маросими 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтади. Бу совриннинг 70 маротаба топширилиши бўлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади