«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Интер» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.
«Менимча, футболчилар фантастик ишни амалга оширди ва оғир шароитда қийин баҳсда ғалаба қозонди. Бу зерикарли баҳс бўлмади.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида 3:0 ҳисобида олдинда бўлишимиз мумкин эди ва эҳтимол ҳисобни 4:0 ёки 5:0 га етказишимиз мумкин эди. Футболчиларимни мақтамоқчиман, чунки прессинг — жамоа машғулотларда ишлайдиган жиҳат. Биз прессинг қилиш учун вазиятларни танлаймиз, қандай, қаерда ва қайси футболчиларга қарши прессинг қилишни белгилаймиз», — дея Моуринионинг сўзларини Маdrid Universal Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирмоқда.
Кейинги турда «Реал» 14 октябр куни сафарда «Рома»га қарши баҳс олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади