Бугун
50
Ўзбек

Ковач: «Бугун жуда яхши ўйинни кўрдик»

Футбол
8 сентябр, 23:30
Дортмундликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичини ғалаба билан бошлади ва кейинги икки баҳсни сафарда ўтказади.
Ковач: «Бугун жуда яхши ўйинни кўрдик»
Foto: Getty Images
08.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Боруссия Д Боруссия Д 3 : 2 Вильярреал Вильярреал

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Нико Ковач Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Вилярреал» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.

«Бугун жуда яхши футбол баҳсини кўрдик. Жамоам бор кучини берди. Биз жуда яхши жамоага қарши ўйнадик ва нималарга қодир эканимизни кўрсатдик. Афсуски, улар биз хоҳлаганимиздан кўра кўпроқ вазият яратишди. Кейинги икки баҳсни сафарда ўтказишимизни ҳисобга олсак, бугун уйда ғалаба қозониш жуда муҳим эди», — деди Ковач УEФА расмий сайтига.

«Боруссия» Д кейинги турда 14 октабр куни сафарда «Буде-Глимт»га қарши баҳс олиб боради. «Вилярреал» эса 13 октабр куни «Наполи» меҳмони бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Вильярреал Вильярреал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар