Англия Лига кубоги 3-босқич доирасида бир қатор учрашувлар якунига етди. «Нюкасл» сафарда «Миллуол»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Уиллок ягона голга муаллифлик қилди.
«Кристал Пэлас» Лондонда «Мидлсбро» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришга муваффақ бўлди. «Сандерленд» эса «Ҳалл Сити»ни турнирдан чиқариб юборди.
Англия Лига кубоги. 3-босқич
Миллуол – Нюкасл 0:1
Гол: Уиллок 81.
Кристал Пэлас – Мидлсбро 3:0
Голлар: Ларсен 37, 53, Камада 72.
Сандерленд – Ҳалл Сити 1:0
Гол: Талби 71.
Борнмут – Линколн 4:0
Голлар: Кристи 7, 69, 88, Райян 90+4