«Реал» марказий ҳимоячиси Ибраҳима Конате бу йилги «Олтин тўп» совринини жамоадоши Килиан Мбаппега топширган бўларди.
«Мен «Олтин тўп»ни Мбаппега берган бўлардим. Аммо, ростини айтсам, биз кийиниш хонасида бу мавзуни муҳокама қилмаймиз», — деди Конате. Унинг сўзларини Мadrid Universal келтирган.
Мбаппе Чемпионлар лигасининг 1-турида «Интер»га қарши баҳсда «Реал»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшиб, миланликлар дарвозасини ишғол қилди.
«Олтин тўп» соҳиби 26 октабр куни эълон қилинади.