Бугун
50
Ўзбек

Белотти «Модена» футболчисига айланди

Футбол
9 сентябр, 01:45
Италиялик ҳужумчи фаолиятини мамлакатнинг иккинчи дивизионида давом эттирадиган бўлди.
Белотти «Модена» футболчисига айланди
Foto: Getty Images

Италиялик ҳужумчи Андреа Белотти «Модена» футболчисига айланди. 32 ёшли футболчи А Серияда 350 дан ортиқ баҳсда майдонга тушган.

Белотти ёзда «Каляри» сафида қолмаганди. Футболчи тиббий кўрикдан ўта олмагани сабабли клуб билан шартнома имзоламаган.

Эндиликда Белотти B Серия вакили «Модена» билан бир мавсумлик шартнома тузди. Клубнинг расмий сайтида маълум қилинишича, келишув 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Ҳужумчи жамоада 11-рақам остида ўйнайди.

«Модена» B Сериянинг дастлабки уч турида 6 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринни бўлишиб турибди.

Белотти 2021 йилда Италия миллий жамоаси сафида Европа чемпионига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Modena Modena
Бугунги янгиликлар