Бугун
50
Ўзбек

Ҳоланд Англия клублари сафида EЧЛдаги голлар сони бўйича иккинчи ўринга чиқди

Футбол
9 сентябр, 01:00
«Манчестер Сити» ҳужумчиси энди мусобақада инглиз клублари учун 36 та гол урган футболчилар қаторида.
Ҳоланд Англия клублари сафида EЧЛдаги голлар сони бўйича иккинчи ўринга чиқди
Foto: Getty Images
08.09.2026 FT Чемпионлар лигаси FC Porto FC Porto 0 : 2 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар лигасининг 1-турида «Порту»га қарши баҳсда дубл қайд этди. «Шаҳарликлар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Squawka маълумотига кўра, норвегиялик ҳужумчининг инглиз клублари сафида Чемпионлар лигасидаги голлари сони 36 тага етди. Ҳоланд бу кўрсаткич бўйича Серхио Агуеро ва Диде Дрогба билан бирга иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу рейтингда «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 46 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.

Ҳоланд 2022 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» сафига қўшилган. У жамоа таркибида барча турнирларда 203 та баҳсда 167 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FC Porto FC Porto
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар