Германия миллий жамоаси ва «Бавария»нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус УEФА Чемпионлар лигасининг янги мавсуми ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Sky Sports хабарига кўра, Маттеус турнирда ғолиблик учун бешта асосий даъвогарни ажратиб кўрсатган. У «Барселона», «ПСЖ», «Бавария», «Арсенал» ва «Реал»ни фаворитлар қаторига киритган.
Амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Луис Энрике шогирдлари ўтган мавсум финалида «Арсенал»ни пеналтилар сериясида мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, Париж клуби ушбу нуфузли турнирда кетма-кет иккинчи марта ғолиб бўлган.