Бугун
50
Ўзбек

Лаутаро: «Бўш ҳудуд фақат баҳс охирида пайдо бўлди»

Футбол
9 сентябр, 02:15
«Интер» ҳужумчиси «Реал»га қарши баҳс ҳақида гапирди.
Лаутаро: «Бўш ҳудуд фақат баҳс охирида пайдо бўлди»
Foto: Getty Images
08.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Интер М Интер М

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Чемпионлар лигасининг 1-турида «Реал»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобида якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди.

«Рақиб тўрт ҳимоячи билан ўйнаб, ҳимоя чизиғини жуда зич ушлаб турди. Бўш ҳудудлар кам эди, шу сабабли марказий яримҳимоячиларимиз тўғри позицияларни эгаллаши керак бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳаракатларимизни ўзгартирдик ва чизиқлар орасида кўплаб бўш ҳудуд топдик. Гол уришга ва яна бир хавфли вазият яратишга муваффақ бўлдик», — деди Лаутаро. Унинг сўзларини fcinter1908.it келтирган.

Лаутаро 2018 йилдан буён «Интер» сафида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Интер М Интер М
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар