«Бетис»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Иско Чемпионлар лигасининг 1-турида «Лилл»га қарши баҳсда майдонга тушди. Испаниялик футболчи турнир тарихидаги ўзига хос рекорд муаллифига айланди.
Журналист Алексис Мартин-Тамаё маълумотига кўра, Иско Чемпионлар лигасида бир мамлакатнинг беш хил клубида ўйнаган тарихдаги илк футболчи бўлди.
Иско аввал турнирда Испаниянинг «Валенсия», «Малага», «Реал» ва «Севиля» жамоалари сафида иштирок этган.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасида бир мамлакатнинг тўртта клубида ўйнаган футболчилар қаторида Эрнан Креспо, Стефан Далма, Ҳатем Бен Арфа, Бурак Йилмаз ва Раҳим Стерлинг бор.
Эслатиб ўтамиз, «Бетис» сафарда «Лилл»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.