Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио «қаймоқранглилар» ва «Бетис» футболчиларининг Ла Лига 4-тури доирасидаги баҳсдаги (1:0) ҳаракатларига тўхталди.
«Бетис» футболчилари айёрроқ ва бу борада «Реал» вакилларини ортда қолдиради. «Реал» футболчилари тоза ва содда. Бизнинг футболчилар фолдан кейин ҳам оёққа туриб, ўйинни давом эттиради, «Бетис» аъзолари эса бундай вазиятга ўзгача ёндашадилар.
Нима учун мен соддалик ҳақида гапиряпман? Айтмоқчиманки, «Бетис» футболчилари ҳар бир вазиятда ҳакамдан максимал фойда чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Биринчи дақиқадаёқ Валверденинг оёғини босиб кетишди, аммо у дарҳол ўрнидан туриб, «Реал» сардорига ярашадиган равишда ўзини тутди. Шунга ўхшаш вазият рақиб аъзоси билан ҳам шундоққина олдимда юз берди, биласизми, уни тез ёрдам машинасисиз оёққа туриши имконсиз деб ўйладим», — деди Моуринио матбуот анжуманида.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади