Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси ва португалиялик форвард Криштиану Роналду яна бир майдонда тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақда ESPN Argentina хабар берди.
Маълум қилинишича, Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес ўз юртида хайрлашув учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда. Баҳс 19 декабр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тевес фаолияти давомида бирга ўйнаган 60 га яқин футболчини ушбу учрашувга таклиф қилмоқчи. Меҳмонлар орасида Лионел Месси, Криштиану Роналду, Уэйн Руни, Андреа Пирло ва бошқа кўплаб юлдузлар бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Тевес ҳозир 42 ёшда. У профессионал фаолиятини 2022 йил июн ойида расман якунлаган.
Аввалроқ Роналду Мессини тўйига таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.