Бугун
215
Ўзбек

Галярдо — Эквадор миллий жамоасининг янги бош мураббийи (Романо)

Футбол
5 сентябр, 04:00
50 ёшли мутахассис 2030 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар жамоани бошқаради.
Галярдо — Эквадор миллий жамоасининг янги бош мураббийи (Романо)
Фото: Getty Images

Аргентиналик мутахассис Марсело Галярдо Эквадор миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Томонлар ўртасидаги келишувнинг барча тафсилотлари тўлиқ келишиб олинган. 50 ёшли мутахассис 2030 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Маълумот ўрнида, Галярдо аввал «Ривер Плейт», «Ал Иттиҳод» ва «Насиональ» клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган.

Аввалроқ эквадорликлар собиқ бош мураббийи Себастян Беккасесе 2026 йилги мундиалда Мексикага қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
Бугунги янгиликлар