Бугун
50
Ўзбек

Артета «Наполи»га қарши баҳс олдидан: «Биз тайёрмиз ва аъло кайфиятдамиз»

Футбол
9 сентябр, 04:00
«Арсенал» бош мураббийи рақибнинг уй майдонидаги кучли натижаларини алоҳида таъкидлади.
Артета «Наполи»га қарши баҳс олдидан: «Биз тайёрмиз ва аъло кайфиятдамиз»
Foto: Getty Images
09.09.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Наполи Наполи - : - Арсенал Арсенал

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Наполи»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

«Бу ҳақиқатан ҳам мураккаб баҳс бўлади. Мен аввал ушбу стадионда бўлганман ва улар қандай муҳит яратишини биламан. Уй майдонидаги натижалари чиндан ҳам таъсирли. Уларнинг тажрибали мураббийи ва лигада ўйнаган кўплаб футболчилари бор. Шу сабабли бизни нималар кутаётганини биламиз. Биз тайёрмиз ва аъло кайфиятдамиз», — дея Артетанинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирмоқда.

«Наполи» ва «Арсенал» ўртасидаги баҳс 9 сентябр куни Неаполдаги «Диего Армандо Марадона» стадионида Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар