Live
4
Ўзбек

Мароттa: «Лаутаро «Барселона» билан музокара ўтказишни ҳам истамади»

Футбол
9 сентябр, 06:20
    10+
«Интер» президенти аргентиналик ҳужумчи нима учун Каталония клубига ўтмаганини маълум қилди.
Мароттa: «Лаутаро «Барселона» билан музокара ўтказишни ҳам истамади»
Фото: Gettyimages

«Интер» президенти Жузеппе Маротта «Барселона»нинг форвард Лаутаро Мартинесга бўлган қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Лаутаро Мартинес «Барселона» билан алоқа ўрнатишни ёки музокаралар олиб боришни ҳам истамади. Бундан ташқари, клублар даражасида ҳам бу битим имконсиз эди, чунки Лаутаро топ даражадаги футболчи ҳисобланади. Агар совринларни қўлга киритмоқчи бўлсак, у ўзимизга керак», — дея мутасадди сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.

Маълумот учун, 29 ёшли аргентиналик барча мусобақани инобатга олганда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар