Франция миллий жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Самуэл Умтити «Олтин тўп» ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Олтин тўп» маросими ўз маъносини йўқотди. Ҳозир бу мукофот футболга жиддий зарар етказмоқда. Ахир бу жамоавий спорт, лекин ўйинчилар жамоавий ютуқлар ҳақида эмас, балки «Олтин тўп»ни қандай қўлга киритиш ҳақида кўпроқ ўйлашади. Месси ва Роналду даври тугаганидан кейин бу мукофот менга қизиқ бўлмай қолди», - дея францияликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.
Эслатиб ўтамиз, нуфузли индивидуал мукофотнинг амалдаги соҳиби «ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси вингери Усмон Дембеле ҳисобланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади