«Манчестер Юнайтед» янги ҳомийга эга бўлди. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.
«Қизил иблислар» SumUp компанияси билан ҳамкорликни бошлади. Янги ҳамкор «Манчестер Юнайтед»га мобил ва электрон тўловларни қабул қилиш бўйича ечимларни тақдим этади.
Манба маълумотига кўра, томонлар кўп миллионлик шартнома имзолаган. Компания логотипи «Манчестер Юнайтед» формасининг енг қисмида жойлаштирилади.
Англия Премер-лигасининг уч туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» 4 очко жамғарган ва турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.
Жамоа навбатдаги баҳсини УEФА Чемпионлар лигаси умумий босқичида «Сабаҳ»га қарши ўтказади.