Бугун
27
Ўзбек

Месси МЛСдаги самарали ҳаракатлар сериясини олти баҳсга етказди

Футбол
10 сентябр, 06:24
«Интер Майами» ҳужумчиси «Чикаго Файр»га қарши баҳсда голли узатма амалга оширди.
Месси МЛСдаги самарали ҳаракатлар сериясини олти баҳсга етказди
Foto: Getty Images
09.09.2026 FT MLS USA Чикаго Файр Чикаго Файр 1 : 1 Интер Майами Интер Майами

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси МЛС доирасидаги самарали ҳаракатлар сериясини олти баҳсга етказди.

39 ёшли аргентиналик футболчи «Чикаго Файр»га қарши кечган баҳсда (1:1) Каземирога голли узатма берди. Месси 48-дақиқада жамоадошининг голига ассистентлик қилди.

Шу тариқа, ҳужумчи кетма-кет олтинчи баҳсда гол ёки голли узатма билан ажралиб турди.

Месси ушбу мавсумда МЛСда 21 та баҳсда 18 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чикаго Файр Чикаго Файр
  • Интер Майами Интер Майами
  • MLS USA MLS USA
Бугунги янгиликлар