Live
5
Ўзбек

«Интер Майами» «Атланта» билан дуранг ўйнади. Каземиро ва Суаресда гол, Мессида эса ассист

Футбол
5 сентябр, 23:27
    1
Голларга бой бўлган баҳсда ғолиб номи аниқланмади.
«Интер Майами» «Атланта» билан дуранг ўйнади. Каземиро ва Суаресда гол, Мессида эса ассист
Фото: Gettyimages
05.09.2026 FT MLS USA Интер Майами Интер Майами 2 : 2 Атланта Юнайтед Атланта Юнайтед

MLS мунтазам чемпионати навбатдаги тур доирасидаги баҳсда «Интер Майами» ва «Атланта Юнайтед» жамоалари ғолибни аниқлай олишмади. Форт-Лодердейлдаги «Ню Стедиум» ўйингоҳида бўлиб ўтган беллашув 2:2 ҳисобида якунланди.

32-дақиқада «Интер Майами»нинг бразилиялик яримҳимоячиси Каземиро ҳисобни очди — унга Лионел Месси голли узатмани етказиб берди. Орадан уч дақиқа ўтиб, «Атланта» Мигел Алмироннинг голи эвазига мувозанатни тиклади.

Танаффус арафасида мезбонлар яна олдинга чиқиб олди: 45+1-дақиқада Луис Суарес ўз номига гол ёздириб қўйган бўлса, Сеговия самарали узатмани амалга оширди.

87-дақиқада «Атланта» мағлубиятдан қутулиб қолди. Брил Эмболо пеналтини муваффақиятли амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

Таъкидлаш лозим, 73-дақиқада Мигел Алмирон пеналтини голга айлантира олмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Атланта Юнайтед Атланта Юнайтед
  • MLS USA MLS USA
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар