Италиянинг «Комо» клуби 20 ёшли яримҳимоячиси Ассане Диао билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Бу ҳақда машҳур инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Комо» сенегалликка 2031 йилгача мўлжалланган битим таклиф қилади. Ёзги трансфер ойнаси даврида клуб Диаони 40 миллион евро эвазига Англия премер-лигасига қўйиб юборишни истамади. Бундан ташқари Италия А Сериясидан тушган таклифларни ҳам рад этди.
Янги мавсумда Диао Италия чемпионатининг 3 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.
Маълумот учун, вингернинг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.