Live
5
Ўзбек

«Фулҳэм» Арбелоа бошчилигида янги мавсумни кетма-кет 3 та мағлубиятдан бошлади

Футбол
5 сентябр, 23:19
Учинчи турда ҳам лондонликлар очко жамғаришни уддалай олишмади.
«Фулҳэм» Арбелоа бошчилигида янги мавсумни кетма-кет 3 та мағлубиятдан бошлади
Фото: Gettyimages

Англия чемпионати 3-тури доирасида Алваро Арбелоа жамоаси ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мезбонлар ўйин давомида икки марта ҳисобда олдинда борганига қарамай, якунда ҳаттоки дуранг ҳам қайд этишни уддалай олмади. Ортда қолган уч турдан кейин Арбелоа жамоа ҳали бирорта ҳам очко жағаргани йўқ ва жадвалнинг 19-поғонасини банд этиб турибди.

«Фулҳэм» аввалги турларда «Челси» (2:3) ва «Сандерленд»га имкониятни бой берган (0:1) эди. Лондонликлар мавсумдаги ягона ғалабасини Англия Лига кубогида «Уимблдон»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа 2026 йилнинг ёзида «Фулҳэм» бошқарувини қабул қилиб олган эди. АПЛ навбатдаги турида жамоа 12 сентябр куни сафарда «Ливерпул» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фулхэм Фулхэм
Бугунги янгиликлар