«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисон фаолиятини ватани Бразилияда давом эттирмоқчи.
GeGlobo хабарига кўра, 29 ёшли футболчи «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномасини бекор қилишни талаб қилмоқда. Бунга клубнинг уни ушбу мавсум учун АПЛ ва Чемпионлар лигаси рўйхатига киритмагани сабаб бўлган.
Ришарлисон «Тоттенҳэм» билан шартномасини бекор қилиб, Бразилиянинг «Васко да Гама» клубига қўшилишни истамоқда.
«Васко да Гама» аввалроқ Ришарлисон бўйича Лондон клубига сўров юборган. Бироқ «Тоттенҳэм» ҳужумчиси учун 23,2 миллион евро талаб қилган.
Ришарлисоннинг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача мўлжалланган.