Ўртоқлик баҳсида Хитой ва Ўзбекистон U23 жамоалари майдонга тушди. Баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Хитойликлар 28-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда, 83-дақиқада мезбонлар яна бир бор гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Ўзбекистон: Муратбаев, Ҳамидов, Муртазоев, Ризқулов, Ҳайруллаев, Саиднуруллаев, Ўринбоев, Файзуллаев, Ўрмонжонов, Каримов, Ибраимов.
Захира: Муркаев, Умаров, Ҳушвақтов, Баҳромов, Саидов, Жумаев, Тўлқинбеков, Абду Назаров, Реимов, Абдураҳмонов, Абдуллаев, Шодибоев.