Мадриднинг «Реал» клуби вингери Ян Диоманде жамоада кам ўйин вақтига эга бўлаётганидан хавотирда. Бу ҳақда Оkdiario хабар берди.
Манбага кўра, ивуарлик футболчи янги клубида муҳимроқ рол ўйнашни кутган ва мавсум бошида захирада қолишини тахмин қилмаган. Бироқ «Реал» вакиллари Диомандени сабрли бўлишга чақирмоқда.
19 ёшли вингер ушбу мавсумда барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушди. У умумий ҳисобда атиги 94 дақиқа ўйнаган ва ҳозирча самарали ҳаракат амалга оширмаган.
Диоманде «Лейпциг»дан «Реал»га 125 миллион евро эвазига ўтган.