«Арсенал» ва Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс 2026 йилги «Олтин тўп» соҳиби сифатида кимни кўришни исташини айтди.
«Мен Ҳарри Кейн «Олтин тўп»ни ютишини жуда истардим», — дея Райснинг сўзларини Тhe Touchline келтирмоқда.
Райснинг ўзи ҳам нуфузли мукофот учун 30 нафар номзод қаторидан жой олган. Англия футболчиларидан Жюд Беллингҳэм ҳам ушбу соврин учун курашмоқда.
Ҳарри Кейн «Бавария» ва Англия миллий жамоаси сафида ўтган мавсумда 65 та баҳсда 73 та гол уриб, «Олтин тўп»нинг асосий даъвогарларидан бирига айланди. Мукофот топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.