«Барселона» спорт директори Деку «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес трансфери бўйича каталонияликларнинг таклифи тафсилотларини маълум қилди.
«Биз суммани уч мавсум давомида тўлашни таклиф қилдик. Баъзи клублар эса беш траншда тўлайди. Менда «Атлетико» директори Матеу Алемани билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен унга ҳеч нарса қилганим йўқ. Унда менга нисбатан муаммо борми ёки йўқми, билмайман. Хулиан ҳақида бошқа гапиришни истамайман», — деди Деку RАC1 радиоси эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Алвареснинг трансфери амалга ошмагач, каталонияликлар «Арсенал» ҳужумчиси Габриел Жезусга эътибор қаратди ва бразилиялик футболчининг трансферини тезда расмийлаштирди.