Live
5
Ўзбек

Кунде «Барселона» асосий таркибига қайтиш учун қўшимча машғулотларни бошлади

Футбол
10 сентябр, 10:15
Франциялик ҳимоячи жамоавий машғулотлардан кейин ҳам мураббийлар билан ишламоқда.
Кунде «Барселона» асосий таркибига қайтиш учун қўшимча машғулотларни бошлади
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде каталонияликларнинг асосий таркибидаги ўрнини қайтариш учун жамоавий машғулотлардан ташқари қўшимча шуғуллана бошлади.

Sport.es хабарига кўра, франциялик футболчи машғулотлар якунланганидан кейин ҳам қолиб, жисмоний тайёргарлик мураббийлари ва клуб физиотерапевтлари билан ишламоқда. Шунингдек, Кунде спорт залидаги машғулотларга ҳам қўшимча вақт ажратмоқда.

Ушбу мавсумда футболчининг жамоадаги ҳолати ўзгарди. Испания чемпионатининг дастлабки тўртта баҳсида 171 дақиқа майдонда бўлган Кунде фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди.

Кунде «Барселона» сафида 2022 йилдан бери ўйнамоқда. Унинг каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Barcelona Barcelona
Бугунги янгиликлар