Live
5
Ўзбек

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё ўйинларида фаолият олиб боради

Футбол
10 сентябр, 10:00
Японияда ўтказиладиган мусобақанинг футбол баҳсларида тўрт нафар ўзбекистонлик мутахассис ҳакамлик қилади.
Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё ўйинларида фаолият олиб боради
Foto: UZFHM

19 сентябрдан 4 октябргача Япониянинг Аичи префектураси ва Нагоя шаҳрида ХХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақанинг футбол баҳсларида Ўзбекистон вакиллари ҳам ҳакамлик вазифаларини бажаради.

Эркаклар футболида Фирдавс Норсафаров бош ҳакам, Руслан Серазитдинов эса ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Аёллар футболида Розиябону Юсупова бош ҳакам, Кристина Середа эса ёрдамчи ҳакам вазифасини бажаради.

Бугунги янгиликлар