«Реал» яримҳимоячиси Арда Гулернинг клубдаги келажаги деярли ҳал қилинди. Туркиялик футболчи яқин вақт ичида мадридликлар билан шартномасини 2031 йил ёзигача узайтириши кутилмоқда.
АS хабарига кўра, «Реал» раҳбарияти Гулернинг келажагини кафолатлаш ва унинг клубнинг спорт лойиҳасидаги ролини таъкидлашни истамоқда. Шунингдек, футболчининг маоши ҳам оширилади.
Манба маълумотига кўра, «Реал» Гулер билан шартномани узайтириш бўйича аллақачон келишувга эришган.
Маълумот учун, Арда Гулер 2023 йил ёзида «Реал» сафига қўшилган. Шундан буён у 116 та баҳсда 19 та гол уриб, 26 та голли узатмани амалга оширди.