Мадриднинг «Реал» клубининг собиқ ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини Мекcикада давом эттириши мумкин.
Таниқли журналист Маттео Моретто хабарига кўра, «Америка» 34 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида келишув ёки расмий музокаралар мавжуд эмас.
Алаба 2021 йил ёзидан буён «Реал» сафида ўйнади. Ўтган мавсумда австриялик футболчи барча турнирларда 16 та баҳсда майдонга тушди ва самарали ҳаракат амалга оширмади.
Мавсум якунлангач, Алаба Мадрид клубини эркин агент сифатида тарк этди.