АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино баҳорда «Тоттенҳэм»га қайтиши нега амалга ошмагани ҳақида фикр билдирди.
«Агар бўш бўлганимда, албатта, таклифни қабул қилардим. Балки бир кун юлдузлар бир чизиққа тушар ва мен клубга қайтарман.
«Тоттенҳэм»ни ҳатто Чемпионшипда ҳам бошқарган бўлардим. Бу мен доимо ёрдам беришга тайёр бўлган ягона клуб.
Бошқа жамоага ўтмасдим, фақат «Тоттенҳэм»га», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради talkSPORT.
Эслатиб ўтамиз, Почеттино 2014–2019 йилларда «тақачилар»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа Англия чемпионатида вице-чемпион бўлган ва Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган.