«Бавария»нинг спорт бўлими раҳбари Макс Эберл дарвозабон Йонас Урбигнинг истиқболи ҳақида фикр билдирди.
23 ёшли дарвозабон Мануэл Нойернинг ўринбосари бўлиб қолмоқда, аммо кейинги мавсумдаёқ у Мюнхен грандининг «биринчи рақамига» айланиши мумкин.
Урбигни келажакда Германия миллий жамоасининг асосий кипери сифатида кўряпсизми?
Буни мен ҳал қилмайман. Биз Йонаснинг улкан салоҳиятга эга деб ҳисоблаймиз ва келажакда Нойернинг «Бавария»даги ўрнини эгаллай олишига ишонамиз. У Манудан ўрганишда давом этади. Уни келажакда миллий жамоа дарвозабони сифатида кўраётганим аниқ, аммо қачон ва қандай ролда бўлишини айта олмайман, – дея Bayern & Germany Эберлнинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Маълумот учун, Йонас Урбиг Германия миллий жамоаси таркибида ҳозирча дебют қилмаган.