«Насаф» 21-турда Қаршида «Бунёдкор»ни қабул қилди ва рақибини аяб ўтирмади. Ҳисоб 3:0 ва мезбонлар фойдасига.
Ўйиндан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ғалабадан хурсандмиз. Стадионга мухлисларимиз ташрифи кўпаймоқда. Бундан ҳам мамнунмиз. Ўйлайманки, бундан-да кўпаяди. Бунинг учун раҳбарият ҳам, клуб аъзолари ҳам ташаббус кўрсатиб, иш олиб боришяпти. Бу футболчиларга ҳам ёқимли. Албатта, рақибимиз тажрибада биздан кучсизроқ эди, деб бемалол айтиш мумкин. Шунинг учун йигитларимиз ўйинни назорат қилишди. Яна стандарт вазиятга эътибор қаратдик. Биринчи голимиз бизга қўл келди. Рақибга кучли босим ўтказишга ҳаракат қилдик. Хатоларини эвазига яна голлар уришга муяссар бўлдик. Буни ғалабамизга асосий сабаблардан бири бўлди, деб айтиш мумкин.
- Бекжонни жароҳати жиддий эмасми? Шала кўринмади.
- Яна жароҳатлар кўпайяпти. У ҳам жароҳат олиб чиқиб кетди. Тиббий кўрикдан ўтказиб, кейин кўрамиз. Мурод ҳам жароҳат олганди. Шалада енгилроқ жароҳат бор. Шамоллаганди. Шунинг учун бугунги учрашувга жалб қилмадик. Ўйлайманки, кейинги ўйингача тайёр бўлади.
- ОЧЛ баҳслари бошланмоқда. Ўйинлар олдидан раҳбарият билан аниқ вазифалар борасида гаплаша олдингизми?
- Бу ҳақида гаплашмадикку, аммо раҳбариятимиз биз билан бирга ва қўллаб-қувватлашяпти. Олдинги учрашувда ҳам, бугун ҳам раҳбарият жамоани ғалаба билан табриклади. Фаолиятимиз, олиб бораётган ишимиз уларни эътиборида бўлиб турибди. «Насаф»ни олдидаги мақсади албатта жиддий бўлади. Турнирда яхши қатнашишимиз керак ва аввало гуруҳдан чиқишимиз керак бўлади.
- Муҳим учрашувлар олдидан сизни жароҳатлар безовта қилиши мумкин. Яна нималар безовта қиляпти?
- Албатта, жароҳатлар бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Бундан ташқари, толиқиш бўлиши мумкин. Бориб қайтиб келиб, яна уч кундан кейин ўйнашимиз керак бўлади. Йигитларни тикланишига ва дам олишига кўпроқ эътибор қаратамиз. Чунки биз сафарда 16-куни ўйнаймиз ва сафардан қайтиб келгач, 20-санада Андижонда ўйнашимиз керак.
- Олимпия терма жамоасига «Насаф»дан 5 нафар футболчи жалб этилган. Бу чемпионат ўйинлари ва халқаро майдондаги учрашувларга қанчалик таъсир кўрсатади?
- Албатта, уларни бўлгани биз учун яхши бўларди. Аммо олимпия терма жамоамиз турнирга жиддий ёндашяпти. Шу боис уларни қўйиб юбордик. Иккита ўйиндан яхши ўтиб олсак, ўртада танаффус бўлади ва бу ҳолатда улар яхши даражада қайтиб келишади.
- Ҳозирда Шароф Муҳитдиновни фаолиятида ўзининг энг юқори чўққисига чиққан, дейиш мумкинми?
- Жамоани ғалабаларига жуда катта ёрдами тегяпти. Шароф бир нечта позицияларда биз учун муҳим ролларни ўйнаб беряпти.
- ОЧЛ 2 даги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйлайманки, бу турнирда ҳам кучсиз жамоа бўлмайди. Баҳрайн жамоаси ўз мамлакатида чемпион ва вице-чемпион ҳисобланади. Ҳар бир мамлакатни бу даражадаги жамоаси кучсиз бўлмайди. Легионерлари бор. Африка, Марокаш, Тунисдан легионерлари бор, яхши жамоалардан таклиф қилишди. Ўтган йили «Трактор» жамоасида ўйнаган хорватиялик яхши ҳужумчини таркибига қўшиб олишди. Шунинг учун жиддий жамоа. Кураш яхшигина бўлади. Бундан ташқари, Қувайт билан «Ал-Вахда» клубларини ҳам яхши биламиз. Улар билан ўйнаганмиз. Рақибларимиз жиддий. Тенг кучга эга клублар гуруҳда жойлашган.
- Уларни савиясини «Нефтчи»дан устун дейиш, мумкинми?
- Йўқ, «Нефтчи»дан устун дея олмайман. Яхши таркига эга ва ўйлайманки, ОЧЛ Элитда ўзини кўрсатиш имкониятига эга. «Нефтчи» ўз турнирида яхши қатнашади», - дея Рўзиқул Саъдуллаевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Рўзиқул Бердиев: «ОЧЛ 2 да албатта «Насаф»нинг мақсади жиддий бўлади»
Эксклюзив
9 сентябр, 16:35
Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Фото: Насаф ПФК
09.09.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Насаф
3
:
0
Бунёдкор