Live
5
Ўзбек

Каррагер Ҳоланд ҳақида: «1000 та гол уради ва барча даврларнинг энг яхши тўпурарига айланади»

Футбол
9 сентябр, 11:52
    5+
Англиялик собиқ ҳимоячи норвегиялик форварднинг самарадорлигига юқори баҳо берди.
Каррагер Ҳоланд ҳақида: «1000 та гол уради ва барча даврларнинг энг яхши тўпурарига айланади»
Фото: Gettyimages

«Ливерпул» клуби ва Англия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг самарадорлигига баҳо бериб ўтди. Чемпионлар Лигаси янги мавсум умумий босқич 1-тури доирасида норвегиялик «Порту» дарвозасини 2 бор ишғол этди (2:0).

«Ҳоланд 1000 та гол ура олмаслиги ёки барча даврларнинг энг яхши форварди бўлмаслигини тасаввур ҳам қила олмайман. Мен статистика ва самарадорлик борасида ҳеч қачон бундай натижаларни кўрмаганман — қизиғи, бу ҳар ўйинда такрорланмоқда; у бу ишини ҳар сафар, такрор ва такрор амалга оширишини кўрсак, қандайдир одатий ҳолга ҳам айланиб бормоқда.

У Чемпионлар Лигасида, сафардаги ўйинда 2 та гол урди — агарда бу ишни исталган бошқа ҳужумчи амалга оширганида, улкан муваффақият сифатида эътироф этилган бўларди. Аммо у билан эса одатий ҳолдек қабул қилинмоқда. Мен шунчаки унинг охир-оқибат энг буюк тўпурарга айланишидан ва ўзидан олдингилардан кўра кўпроқ гол уришидан бошқа сценарийни кўрмаяпман», — деди Каррагер CBS Sports'га интервюсида.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар