«Комо» ҳужумчи Роберта Пиччида онкологик касаллик аниқланганидан сўнг у билан шартномани узайтирди.
34 ёшли футболчига кўкрак саратони ташхиси қўйилган. Шунга қарамай, клуб Пиччи билан битимни «жамоанинг узоқ муддатли мажбуриятлари» доирасида 2027/28 йилги мавсум охирига қадар узайтирганини маълум қилди.
«Роберта даволанишни бошлайди. Даволаш жараёни клуб тиббий штаби кўмагида ва унинг терапияси учун масъул мутахассислар билан яқин ҳамкорликда олиб борилади.
«Комо»даги барча инсонлар Роберта учун қайғурмоқда ва яқин ойларда унга ҳамда унинг оиласига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатади.
Робертанинг шахсий ҳаётига ҳурмат билан муносабатда бўлишингизни сўраймиз, чунки ҳозир у даволаниш ва соғайиш жараёнига эътибор қаратмоқда», — дейилади клуб баёнотида.
«Комо» саратонга чалинган футболчиси билан шартномани узайтирди
Футбол
9 сентябр, 11:42
Клуб 34 ёшли Пиччини ҳам томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.
Foto: Getty Images