Live
4
Ўзбек

«Ювентус» ва «Милан» А Сериядаги сўнгги 6 та ўзаро баҳснинг 5 тасида дуранг ўйнашди

Футбол
7 сентябр, 12:09
Ғолиб аниқланмаган аввалги 4 та ўйиндан фарқли равишда бу сафар голлар урилди.
«Ювентус» ва «Милан» А Сериядаги сўнгги 6 та ўзаро баҳснинг 5 тасида дуранг ўйнашди
Foto: Getty Images
06.09.2026 FT Италия А серияси Ювентус Ювентус 1 : 1 Милан Милан

Италиянинг «Ювентус» ва «Милан» клублари мамлакат чемпионатининг 3-турида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Бу жамоаларнинг А Сериядаги сўнгги олтита ўйинидаги бешинчи дуранг натижа бўлди. Уларнинг ғолиб аниқланмаган аввалги тўртта баҳси 0:0 ҳисобида тугаганди.

Сўнгги беллашувда «Милан» сафида яримҳимоячи Алфажо Сиссе 68-дақиқада тўп киритди. «Ювентус»нинг голига эса ҳимоячи Федерико Гатти 90+2-дақиқада муаллифлик қилди.

«Ювентус» А Серия турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Жамоа 3 та ўйиндан сўнг 7 очко жамғарган. «Милан» эса худди шунча очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. Пешқадам «Рома» ҳисобида 9 очко бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар