«Ал Қодисия» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Маҳамаду Сангаренинг трансферини эълон қилди.
Трансфер қиймати ошкор этилмади. GiveMeSport маълумотига кўра, «шаҳарликлар» Франция ўсмирлар жамоаси аъзоси бўлган 19 ёшли футболчини тахминан 1 миллион долларга сотган.
Сангаре «Ал Қодисия» билан 2029 йил июнига қадар шартнома имзолади.
«ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси ўтган йил ёзида «Манчестер Сити»га эркин агент сифатида кўчиб ўтганди, аммо инглиз клубининг асосий жамоаси сафида бирор марта ҳам майдонга тушмади.
«Сити» Сангарени «Ал Қодисия»га сотди
Футбол
7 сентябр, 09:15
19 ёшли ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиради.
Foto: Al Qadsiah