Live
2
Ўзбек

Куманнинг дарвозабон ўғли бир ўйинда 2 та гол уриб, Эредивизия рекордини ўрнатди

Футбол
7 сентябр, 09:37
    1
31 ёшли посбон камчиликда ўйнаётган жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Куманнинг дарвозабон ўғли бир ўйинда 2 та гол уриб, Эредивизия рекордини ўрнатди
Foto: Getty Images
06.09.2026 FT Нидерландия Эредивизиони Телстар Телстар 2 : 2 Cambuur Cambuur

«Телстар» дарвозабони кичик Роналд Куман Нидерландия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Камбур»га (2:2) қарши ўйинда икки гол урди.

31 ёшли футболчи 63 ва 90+11-дақиқаларда иккита пеналтини аниқ амалга оширди. Шу тариқа унинг жамоаси мағлубиятдан қутулиб қолди — беллашув давомида «Телстар» 0:2 ҳисобида ортда бораётганди. Жамоа 22-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади.

«Барселона» ва Нидерландия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси ҳамда бош мураббийи Роналд Куманнинг ўғли Эредивизия тарихида бир ўйинда икки гол урган биринчи дарвозабонга айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Телстар Телстар
  • Cambuur Cambuur
  • Нидерландия Эредивизиони Нидерландия Эредивизиони
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар