Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш фаолиятини Бразилияда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд эилишича, 33 ёшли футболчи «Ботафого» билан оғзаки келишувга эришган. Футболчи трансферни расмийлаштириш учун Бразилияга бориши кутилмоқда. Келишув икки мавсумга мўлжалланган.
Ҳозирда томонлар ўртасида асосий масалалар ҳал қилинган бўлиб, фақат тиббий кўрик, ҳужжатлар ва шартномани имзолаш жараёни қолган.
Маълумот учун, Зиёш «Видад Касабланка»даги фаолиятини якунлаб, эркин агентга айланди. У аввал «Аякс», «Челси» ва «Галатасарой» каби клубларида тўп тепган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади