«Ал Иттиҳод» яримҳимоячи Жоржинио Вейналдум билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Нидерландиялик 35 ёшли футболчи «Ал Иттифоқ»ни тарк этганидан сўнг эркин агент сифатида жиддаликлар сафига қўшилди. У сўнгги уч мавсумни айнан «Ал Иттифоқ» сафида ўтказганди.
GiveMeSport маълумотларига кўра, «Ливерпул» ва «ПСЖ»нинг собиқ футболчиси «Ал Иттиҳод» билан бир йиллик шартнома имзолаган. Келишувда уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Яримҳимоячи ўтган мавсумда Саудия Пролигасида 33 ўйинда 16 гол ва 6 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Вейналдум — «Ал Иттиҳод» футболчиси
Футбол
7 сентябр, 10:03
4
«Ливерпул» собиқ яримҳимоячиси Саудиядаги жамоасини ўзгартирди.
Foto: Al Ittihad
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади