Live
4
Ўзбек

«Ювентус» сардори узоқ муддатга сафдан чиқди

Футбол
9 сентябр, 10:35
Локателли тиззасидан операция қилинди. Шунингдек, Бога ҳам жароҳат олди.
«Ювентус» сардори узоқ муддатга сафдан чиқди
Foto: Getty Images

«Ювентус» яримҳимоячиси Мануэл Локателли тиззасидан операция қилинди.

«Кекса синёра» сардорининг ўнг тиззасидаги ташқи менискига чок қўйилди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Sky Sport Italia маълумотига кўра, 28 ёшли Локателлининг тикланиш жараёни 5–6 ой давом этади.

Шунингдек, Жереми Бога ҳам жароҳат олди. Ивуарлик вингернинг чап сон орқа мушакларида шикастланиш аниқланган.

29 ёшли Боганинг қачон сафга қайтиши қўшимча текширувлардан сўнг — икки ҳафтадан кейин аниқланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар