Суперлига 21-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилди. Унда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Владимир Йовович ҳисобни очди. 31-дақиқада Стипе Перица пеналтидан гол урди. Иккинчи бўлим бошида эса термизликлар сафида Камронбек Юсупов ҳисобни қисқартирди.
Бу ғалабадан сўнг «Нефтчи» очколари сонини 48 тага етказиб, пешқадамликни қайтариб олди. «Сурхон» эса 23 очко билан 12-поғонада.
Суперлига. 21-тур
Нефтчи – Сурхон 2:1
Голлар: Владимир Йовович, 12 (1:0), Стипе Перица, 31 пеналти (2:0), Камронбек Юсупов, 47 (2:1)
Нефтчи: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев, 7.Аброрбек Исмоилов (20.Анваржон Ғофуров, 90+3), 8.Владимир Йовович (9.Хуршид Ғиёсов, 45+1), 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 65), 22.Алишер Одилов (71.Билолхон Тошмирзаев, 65), 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Куао, 77.Ратинио
Сурхон: 86.Даврон Мерганов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев (70.Фарҳодбек Солиҳжонов, 81), 11.Ричард Фрайдей (10.Суннатулла Абдуллажонов, 68), 14.Тоҳиржон Ашурбоев, 17.Сарвар Абдуҳамидов (23.Камронбек Юсупов, 46), 18.Беҳруз Ўктамов (39.Мирмақсуд Мирусмонов, 46) (19.Фарруҳжон Қодиров, 90+2), 21.Торнике Дзебниаури, 26.Беҳруз Шукуруллаев, 66.Беҳруз Шайдулов.
Суперлига. «Нефтчи» Фарғонада «Сурхон»дан устун келиб, 1-ўринга қайтди
Футбол
9 сентябр, 11:58
35+
21-тур учрашувлари давом этмоқда.
Фото: Нефтчи ПФК
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади