Суперлигада 21-турга старт берилди. «Пахтакор» Олмалиқда ОКМК устидан 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим очколарни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ўйин якунланганидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
- Яхши ўйин бўлди. Қийин учрашув бўлишини билардик. Ҳар доим қийин бўлган. ОКМК охиригача курашадиган жамоа. Бугун кўп вазиятлар яратдик ва улардан фойдаландик. Футболчилар ҳам борини бериб охиригача курашишяпти. Олдимизда қанақа мақсадлар турганини билиб туришибди. Қизиқарли ўйин бўлди. Ҳаммани табриклайман. Йигитларга охиригача курашишаётгани учун раҳмат.
- «Пахтакор»ни сўнгги иккита учрашувида ҳужумда ишлари анча юришиб қолди. Омад келаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Буни устида ишладик ва ишлаяпмиз ҳам. Ҳар бир вазиятдан фойдаланаётганимизга хурсандман. Яна имкониятлар яратяпмиз ва кўпроқ голлар уришга интиламиз.
- Вазиятлардан фойдаланиш зўр бўлди, 4 та вазият ва 3 та гол. Аммо вазиятлардан келиб чиққан ҳолда ОКМКда 6-7 та голли имкониятлар бўлди. Балки ҳисоб 2:2 ёки 3:3 бўлганида «Пахтакор» яна қўшарди...
- Биз ҳам вазиятлар яратардик, гол ура олмасдик. Бу ўйин. ОКМК жамоаси стандартларда хавфли деб йигитларга айтдим ва тушунтирдим. Қаердадир яна бўшашишлик бўлгандир. Ҳа, кўп имкониятлар бўлди. Яна ишлашда давом этамиз. Ўтган сафар кўп вазиятлар яратиб, фойдалана олмагандик. Бу футбол-ку!
- Иккинчи бўлимда 0:2 ҳисобида олдинга чиққанингларда қарши ҳужумларда янада ҳисоб йириклашиши мумкин эди. Балки йигитлар мувозанатни йўқотгандир. Кейин Тўлаганов каби ёшларни майдонга туширдингиз.
- Ҳа, қарши ҳужумларга кўп чиқдик. Аммо майдон ҳолати ҳам жуда ачинарли аҳволда. Шу ҳам роль ўйнади. Ёшларни ҳам туширдик, мавсум узун, ёшларга ҳам имконият берамиз. Ҳозирдан кейинги ўйинга тикланишни бошлаймиз.
- Ҳисоб ўйин бўйича бўлмади. Рақиб яна бир-иккита гол уриши мумкин эди. ОКМК ҳатто «Пахтакор»дан ҳам кўпроқ вазиятлар яратди. Шу ҳақида нима дейсиз?
- Мен ҳам айтдим, жуда яхши тажрибали ва иқтидорли ёшлар ҳам бор. Охиригача курашади. Ўзи ҳам футбол ўйнайди ва рақибга ҳам футбол ўйнашга имкон беради. Олмалиқда ғалаба қозониш енгил эмас. Ҳозирги ОКМК аввалги ОКМКдан кучсиз эмас, аксинча кучлироқ. Ҳа, ғалаба қозондик. Имкониятларимиздан фойдаландик. Бу ерда қолган жамоаларга қийин бўлади.
- ОЧЛдаги рақибни қанчалик ўрганяпсизлар? «Пахтакор» гол ургач, рақибга кўп имкониятлар яратишига имкон бериб қўймоқда.
- Ҳар 3-4 кунда ўйнаяпмиз, футболчиларда толиқиш ҳам бор. Яна 4 та ўйинчимиз жароҳатда. Захирада биргина Насруллаев бор эди, қолгани ёшлар. Қийин ўйнаш. Кўриб чиқяпмиз, албатта тайёрланамиз. Биринчи навбатда ўйинчиларни тиклаб олишдан иборат. Худо хоҳласа, яхши ўйин кўрсатиб келамиз.
- «Пахтакор»ни голлар уриб, ғалабалар қозониши учун албатта йўқотишлар, муаммолар керакмиди? Шунақа ўйинни олдинроқ кўрсатса бўлмасмиди?
- Биз ҳам чемпион бўлмоқчимиз. Лекин шунақа бўлиб туради. Охиригача ишлаймиз», - дея Камолиддин Фахриддиновичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Камолиддин Тожиев: «Олмалиқда ғалаба қозониш енгил эмас»
Футбол
9 сентябр, 13:24
Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
Фото: Пахтакор ПФК
09.09.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
OKMK
1
:
3
Пахтакор