Суперлигада 21-тур учрашувлари старт олди. «Пахтакор» сафарда ОКМК билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Шерлар» сафида Айман Ҳусайн, Иброҳим Ибрагимов ва Достонбек Ҳамдамов голларга муаллифлик қилди. Олмалиқликлар сафида Гиорги Папава ҳисобни қисқартирди.
Бу ғалабадан сўнг «шерлар» очколари сонини 46 тага етказиб, онлайн жадвалда пешқадамга айланди. ОКМК эса 32 очко билан 5-поғонада бормоқда.
Суперлига. 21-тур
ОКМК – Пахтакор 1:3
Голлар: Айман Ҳусайн, 4 (0:1), Иброҳим Ибрагимов, 24 (0:2), Достон Ҳамдамов, 65 (0:3), Гиорги Папава, 82 (1:3)
ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров, 4.Миржамол Қосимов (11.Али Абдураҳмонов, 66), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Ахмадалиев, 9.Азиз Холмуродов (27.Урош Койич, 66), 10.Асадбек Собиржонов, 17.Нодир Абдураззоқов (21.Хазратжон Турсунқулов, 76), 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 88.Сияваш Ҳақназарий (28.Арихиро Сентоку, 66).
Пахтакор: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 17.Достонбек Ҳамдамов (34.Шерзод Насруллаев, 69), 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Айман Ҳуссайн (26.Даврон Тўлаганов, 78), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади