«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн The Athletic нашри талқинига кўра, ўтган мавсум якунлари бўйича «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун асосий фаворит ҳисобланмоқда.
Кеча, 8 сентябр куни мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган соврин учун якуний 30 нафар номзод номи эълон қилинди.
The Athletic ушбу соврин учун асосий 10 та фаворитдан иборат рейтингни тақдим этди. Рейтингда Кейн биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга унинг «Бавария»даги жамоадоши Майкл Олисе, учинчи поғонага эса ўтган мавсум «Манчестер Сити»да, ҳозир эса «Барселона»да тўп тепаётган Родри жойлашди.
Рейтинг қуйидагича:
10. Лионел Месси («Интер Майами», Аргентина);
9. Жуд Беллингҳэм («Реал», Англия);
8. Луис Диас («Бавария», Колумбия);
7. Ламин Ямал («Барселона», Испания);
6. Хвича Кварацхелия («ПСЖ», Грузия);
5. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити», Норвегия);
4. Килиан Мбаппе («Реал», Франция);
3. Родри («Манчестер Сити», Испания);
2. Майкл Олисе («Бавария», Франция);
1. Ҳарри Кейн («Бавария», Англия).
Кейн — The Athletic талқинига кўра «Олтин тўп»га асосий даъвогар (топ-10)
Футбол
9 сентябр, 12:22
Нашр Мбаппени 4, Ямални эса 7-ўринга жойлаштирган.
Foto: Getty Images