Суперлига 21‑турида «Насаф» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди. Беллашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Дастлаб 14-дақиқада Аббос Ғуломов ҳисобни очди. Танаффус олдидан Бекжон Раҳматов иккинчи голга муаллифлик қилди. 87-дақиқада Шароф Муҳитдинов якуний нуқтани қўйди.
Бу ғалабадан сўнг «аждарлар» очколари сонини 31 тага етказиб, 7-ўринда бормоқда. «Бунёдкор» эса 19 очко билан 15-поғонада.
Суперлига. 21-тур
Насаф – Бунёдкор 3:0
Голлар: Аббос Ғуломов, 14 (1:0), Бекжон Рахматов, 37 (2:0), Шароф Муҳитдинов 87 (3:0)
Насаф: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 4.Акромжон Комилов, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Бобур Абдихолиқов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 66), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Бекжон Раҳматов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 45), 70.Аббос Ғуломов, 77.Паата Гудушаури (20.Юсуф Отубанжо, 66), 92.Умарбек Эшмуродов
Бунёдкор: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 14.Шаҳзоджон Неъматжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 21.Носиржон Абдусаломов, 31.Абдураҳмон Сулаймонов (88.Миркомил Аннаматов, 56), 45.Шамсиддин Турсунмаҳамадов (39.Фахриддин Муҳаммадов, 56), 74.Иван Букрин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади