«ПСЖ» клуби вингери Хвича Кварацхелия «Олтин тўп» учун номзодлар қаторидан ўрин олганига муносабат билдирди. Футболчи соврин учун номзод ТОП-30 футболчи қаторидан жой эгаллади.
«Ҳаёт нима тайёрлаб қўйганини кўрамиз, нима бўлса ҳам барчасига тайёрман. Жаҳон чемпионатида қатнашмай туриб, «Олтин тўп»ни ютиш? Ўйлашимча, бу менга эмас, овоз берадиганларга боғлиқ. Ғалаба учун пойгада қатнашиш ёқимли, ҳаётда ҳам, футболда ҳам мен ҳамма нарсага ишонаман. Мишел Платини ва Тони Кроос каби ўйинчилар ва афсоналар бу совринга лойиқ эканлигимни айтишса, шунинг ўзи ҳақиқий завқ! Ҳатто бу сайёрада фақат битта одам бўлса ҳам, у сени нимагадир лойиқ деб ҳисоблаши ёқимли. Бу шуни англатадики, мен ўз ишимни тўғри бажаряпман ва шу руҳда давом эттиришни хоҳлайман», — дея Кварацхелия сўзларидан иқтибос келтиради L’Équipe.
Маълумот учун, «Олтин тўп-2026»ни топшириш маросими 26 октябр, душанба кунига белгиланган. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади. Маросим юбилей бўлиб, тарихдаги 70-марта ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, ғолиб ФИФА рейтингининг энг яхши 100 талигини ифодаловчи мамлакатлардан 100 нафар журналистнинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
Мукофотнинг амалдаги соҳиби «Пари Сен-Жермен» ва Франция миллий жамоаси етакчиси Усмон Дембеле ҳисобланади.