Live
4
Ўзбек

«Милан» ва «Тоттенҳэм» собиқ яримҳимоячиси Одил Тарабт 37 ёшида фаолиятини якунлади

Футбол
9 сентябр, 10:08
    1
Футболчи қарорини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
«Милан» ва «Тоттенҳэм» собиқ яримҳимоячиси Одил Тарабт 37 ёшида фаолиятини якунлади
Foto: Getty Images

«Милан», «Тоттенҳэм» клублари ва Марокаш миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Одил Тарабт 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.

«Бу кун келишини билгандим — энди ушбу бобни ёпиш вақти келди.

Футбол кўп йиллар давомида ҳаётимнинг муҳим қисми бўлди. У менга ажойиб хотиралар, ажойиб инсонлар билан танишиш ва ҳеч қачон унутмайдиган лаҳзаларни бошдан кечириш имконини берди.

Ўзим ўйнаган ҳар бир клубга, ҳар бир мураббийга, ҳар бир жамоадошимга, ҳар бир ходимга ва, албатта, бутун фаолиятим давомида менга меҳр кўрсатган ҳар бир мухлисга раҳмат айтмоқчиман.

«Ланс»дан «Шаржа»гача шараф билан ҳимоя қилган барча клубларимдан ҳаётим тарихининг бир қисми бўлгани учун миннатдорман. Марокаш миллий жамоаси сафида ўйнаш эса ҳар доим қалбимда алоҳида ўрин эгаллайди.

Яхши кунлар ҳам бўлди, қийинчиликлар ҳам, хатолар ҳам, ажойиб кечалар ҳам… Ҳар хил воқеаларни бошдан кечирдим. Аммо бу менинг йўлим эди ва мен уни ўзгартирмаган бўлардим. Барча нарса учун Алҳамдулиллаҳ»,
— деб ёзди Тарабт ижтимоий тармоқларда.

Тарабт — «Ланс» клуби тарбияланувчиси. Фаолияти давомида у «Тоттенҳэм», «Куинз Парк Рейнжерс», «Фулҳэм», «Милан», «Бенфика», «Женоа», Дубайнинг «Ан Наср» ва «Шаржа» клубларида ҳам тўп тепган.

Яримҳимоячи Марокаш миллий жамоаси сафида 30 та баҳсда иштирок этиб, 4 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар