Бугун
36
Ўзбек

Иван Бошкович — «Бунёдкор» бош мураббийи

Футбол
3 сентябр, 09:57
    10+
Черногориялик мутахассис мураббийлик фаолиятини бошлаган Тошкент клубига қайтди.
Иван Бошкович — «Бунёдкор» бош мураббийи
Foto: Getty Images

«Бунёдкор» жамоа бош мураббийи лавозимига Иван Бошкович тайинланганини маълум қилди.

Черногориялик мутахассис мураббийлик фаолиятини айнан «Бунёдкор»да бошлаган. У жамоани мавсумнинг иккинчи қисмида бошқаради.

Бошкович қўл остидаги жамоа Суперлига 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Сурхон» баҳсига тайёргарликни бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бунёдкор» бош мураббий Илёс Зейтуллаев ҳамда унинг ёрдамчилари Алессандро Спиноглио, Андрес Моауро ва Марко Никодемо ўз хоҳиши ва томонларнинг ўзаро келишувига кўра истеъфога чиққанини маълум қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар